Спорт | 11:57 / 02.03.2016
2559
2 дақиқада ўқилади

Гуус Хиддинк: «Мавсум якунигача «МЮ»га етиб олишга ва еврокубоклар зонасига киришга ҳаракат қиламиз»

Англиянинг «Челси» клуби бош мураббийи Гуус Хиддинк АПЛ доирасидаги «Норвич»га қарши учрашувдаги ғалабадан (2:1) сўнг жамоанинг келгуси режалари ҳақида гапириб ўтди.

«Сўнгги ўйинларнинг кўпини ғалаба билан тугатмоқдамиз. Аммо ўйинни кузата туриб заиф нуқталаримиз ҳам борлигини қайд қилмасдан илож йўқ.

«МЮ»ни қувиб ета оламизми? Биринчи навбатда, биз «Челси»дек жамоага тўғри келмайдиган хавфли ҳудуддан узоқлашиб олганимиздан хурсандмиз. Энди эса янги мақсадларга сари ҳаракат қиламиз ва еврокубоклар зонасига кириш учун курашамиз. Бунинг учун ғалабали ўйинлар сонини давом эттиришимиз керак.

Жиддий жароҳатлар бизни четлаб ўтса, еврокубокларга йўлланма берувчи юқорироқ ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз», – дея Хиддинкдан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» 2015 йилнинг апрелидан буён илк марта АПЛ доирасидаги учрашувларда кетма-кет учта учрашувда ғалаба қозонди. Бу ғалабадан кейин лондонликлар ҳозирча саккизинчи ўринга кўтарилишган (39 очко).