Ўзбекистон | 14:09 / 02.03.2016
3067
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ва Покистон ШҲТ аъзоси бўлишга тайёрланмоқда

2016 йилнинг 1 март куни Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов ХХРдаги Ҳиндистон Републикаси элчиси Виджай Гохале ва Покистон Ислом Республикаси элчиси Масуд Халид билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

ШҲТга аъзо давлатларнинг Уфа шаҳридаги (Россия) Давлат раҳбарлари кенгаши қарорини амалга ошириш доирасида дипломатик миссияларнинг бошлиқларига ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш борасидаги Ҳиндистон ва Покистоннинг мажбуриятлари ҳақидаги Меморандумларнинг лойиҳалари топширилди.

Бўлажак Тошкент саммитида мазкур Меморандумларнинг имзоланиши давлат раҳбарлари учрашувининг муҳим амалий якунларидан бири ва бу йил 15 йиллигини нишонлаётган ШҲТнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланди.

Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг ШҲТ Котибиятидаги доимий вакиллари ҳам иштирок этишди.

Тошкентдаги саммит шу йилнинг 23-24 июнь кунларига белгиланган.

Ҳиндистон Тошкентдаги саммит вақтида ШҲТ аъзосига айланади