Спорт | 14:41 / 02.03.2016
2691
1 дақиқада ўқилади
Лионель Месси: «ОАВнинг баъзи нохолис журналистлари қарашлари мени ташвишга сола олмайди»
«Барселона» жамоаси ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўзига журналистлар томонидан билдириладиган танқидий фикрларига муносабат билдирди.
«ОАВнинг баъзи вакиллари томонидан мен ҳақимда айтиладиган нохуш фикрларга эътибор қаратмайман. Улар мени ташвишга солишмайди.
Матбуот жамоат фикрини ифодалаши керак. Аммо баъзи нохолис журналистлар мухлислик нуқтаи назаридан вазиятни баҳолайди ва фикрлайди. Ундайлар объектив бўла олишмайди», — дейди Месси.
En marzo... #Messi pic.twitter.com/Wx2hq6UGjN
— Revista El Gráfico (@elgraficoweb) 1 марта 2016 г.