Спорт | 15:23 / 02.03.2016
3784
1 дақиқада ўқилади

Луи ван Гаал: «Мен масхарабоз эмасман»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гаал Англия чемпионати 27-турида «Арсенал»га қарши кечган ва жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда тўртинчи ҳакам олдида йиқилгани ҳақида фикр билдирди.

«Мен масхарабоз эмасман. Менинг исмим Луи ван Гаал ва мен мураббий ҳамда инсонман.

Бундай йиқилишлар менинг фалсафамнинг бир қисми ҳисобланмайди. Бу ишим ўйин натижасига таъсир қилди, деб ўйламайман. Майдонда мураббий эмас, балки футболчилар ўйлаши керак", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, у ўшанда «Арсенал» футболчиси симуляциясини ҳакамга такроран намойиш этиш учун йиқилиб берганди.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ван Гал ҳакам олдида йиқилиб берди

Ван Гаал: «Ҳакам олдида йиқилганимда мен ноҳақ эдим ва бунинг учун узр сўрайман»

Хиддинк ван Гаалнинг «қулаши»га кинояли муносабат билдирди