Жамият | 13:47 / 02.03.2016
3295
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев терроризмни дин билан боғламасликка чақирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз ҳалқини терроризмни дин билан боғламасликка чақирди, деб хабар беради "Казинформ".

“Мен бир неча маротаба терроризмни тинчликсевар ислом дини ва бошқа динлар билан боғламаслик керак эканлигини таъкидлаган эдим. Бизнинг ташаббусимиз туфайли, шу йилнинг май ойида БМТ Бош Ассамблеясида “Дин ва дунё ” мавзусида юқори даражадаги мулоқот ўтказилади”, - Қозоғистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус билан бўлган бугунги учрашувда шундай деб айтиб ўтди президент.

Давлат раҳбари барча мамлакатларни юқорида айтиб ўтилган форумда қатнашишни ва “бир овоз билан терроризмга, экстремизмга ва глобал ёвузликни дин орқали ниқоб қилишликка қарши курашиш” кераклигини айтди.