Спорт | 16:58 / 02.03.2016
5693
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Роналду ва Серхио Рамос «Реал» президентидан ўзларини трансферга қўйишини сўради
Испаниянинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ва ҳимоячи Серхио Рамос клуб раҳбариятидан ўзларини трансферга қўйишини сўраган, деб ёзади Sport.es интернет-нашри El Chiringuito телеканалига асосланиб.
Манба берган маълумотга кўра, футболчилар бундай мурожаатни «Қироллик клуби» президенти Флорентино Пересга етказишган. Роналду Испания чемпионатининг 26-туридаги «Атлетико»га қарши учрашувдаги мағлубиятнинг (0:1) эртасига Пересга жамоадан кетмоқчи эканини билдирган. Ўз навбатида, Рамос ҳам ўзини бошқа жамоага сотиб юборишларини сўраб чиққан.
ОАВ: Флорентино Перес Роналдуни ортиқ «Реал»да кўришни истамаётганини билдирди