Жаҳон | 07:15 / 02.03.2016
3705
1 дақиқада ўқилади

"Союз" кемаси экипаж билан ХКСдан Ерга қайтмоқда

Халқаро коинот станциясидаги фазогирлар билан Ерга қайтаётган "Союз ТМА-18М" кемаси ХКСдан ажралди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Кема бортида ХКСда бир йил ишлаган фазогирлар Скотт Келли ва Михаил Корниенко ҳамда ярим йил ишлаган Сергей Волков бор.

"Союз" кемаси Ер атмосферасига Москва вақти билан соат 07:03 да кириши кутилмоқда. Кеманинг туширилувчи капсуласи Қозоғистондаги Жезқазған шаҳридан 147 км узоқликда соат 07:25 да қўндирилиши режалаштирилган. 

ХКСда Ердан навбатдаги сменанинг келишини пойлаш режимида фазогирлар Тимоти Копра (АҚШ, NASA), Тимоти Пик (Буюк Британия, ЕКА) ва Юрий Маленченко (Россия, Роскосмос) қолди.

ХКСга кейинги экспедиция 19 мартда юборилади. Бу экспедиция таркибида Ер орбитасига россиялик фазогирлар Алексей Овчинин и Олег Скрипочка ҳамда америкалик Жеффри Уильямс жўнайдилар.