The Sun: Англиядаги гранд жамоалар ЕЧЛга муқобил суперлига тузишмоқчи
Англиянинг бешта етакчи клуби янги, Европа чемпионлар лигасидан кўра савиялироқ турнир ташкил қилиш бўйича яширинча музокаралар ўтказишди.
The Sun берган маълумотга кўра, «Манчестер Юнайтед» вице-президенти Эд Вудворд, «Челси» президенти Брюс Бак, «Арсенал» ижрочи директори Иван Газидис, «Манчестер Сити» ижрочи директори Ферран Сориано, «Ливерпуль» ижрочи директори Иэн Эйр ўтган ҳафтада америкалик миллиардер Стивен Росс билан мазкур масалада суҳбатлашиш учун йиғилишган.
Хабарда айтилишича, Росс Европада янги суперлига ташкил қилиш ниятида. Турнир жамоалар ички чемпионатида эгаллаб турган ўрнига боғлиқ бўлмаган ҳолда иштирок этишади. Бу Англия клубларининг кучли тўртликка кира олмаган тақдирда кўриладиган молиявий зарар олдини олади.
Бундан ташқари, янги турнир инглиз клубларига Чемпионлар Лигасидан топаётган пулидан кўпроқ маблағ келтириши мумкин бўлади. Шу жумладан қулай бўлган телевизион шартномага ҳам эга бўлиш имконияти яратилади.
Росс мазкур турнирни иложи борича тезроқ ташкил этишни истамоқда.
75 ёшли тадбиркор Американинг МФЛда «Майами Долфинс» супербоул жамоаси хўжайини саналади. Forbes маълумотларига кўра, унинг умумий бойлиги 12 миллиард долларни ташкил этади.