Спорт | 09:33 / 02.03.2016
2411
1 дақиқада ўқилади

«Вольфсбург» мухлислари ракетницадан учирган мушак «Ганновер» жамоаси захира ўриндиғига келиб тушди

Германия чемпионатининг 24 тури доирасида «Ганновер» ва «Вольфсбург» жамоалари ўртасида кечган баҳсда (0:4) меҳмон жамоа мухлислари учирган ракетница (сигнал ва ёритувчи ракеталарни отувчи тўппонча) зарбаси мезбон жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби вакиллари ўтирган захира ўриндиқлари ҳудудига келиб тушди.

Бу ҳодиса туфайли мезбон жамоа вакиллари жароҳат олгани тўғрисида маълумот йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш