Жамият | 22:55 / 02.03.2016
4502
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик ўт ўчирувчилар ортиқча вазн тўплаган хитойликка никоҳ узугини ечишга ёрдам беришди

Хитойда ўт ўчирувчилар ортиқча вазн тўплаган хитойликка никоҳ узугини ечишга ёрдам беришди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. Синьцзян-Уйғур автоном туманида яшовчи эркак хитойча Янги йилни жуда фаол нишонлагани сабабли ортиқча вазн йиққан.

Янги йил таътили давомида эркак 7 кг дан кўпроққа семирган. У буни кўплаб оилавий ва дўстона учрашувларга боргани ва у ерда меъёридан ортиқча таом қабул қилгани билан тушунтирган. Натижада унинг узуги унинг бармоғини сиқиб, унга азоб бера бошлаган. Эркак ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ўт учирувчилар эркакнинг узугини синалган усуллардан бири ёрдамида чиқариб олишган.

8 февралда ой тақвими бўйича Янги йил нишонланди. Бу байрам катта кўламда Хитойда нишонлангани сабабли "Хитой янги йили" деб аталади. Бироқ Хитойдан ташқари бу байрам Осиёнинг бошқа давлатлари ва катта миқдорда осиёликлар яшайдиган давлатларда кенг нишонланади.