Жаҳон | 14:22 / 03.03.2016
5313
1 дақиқада ўқилади

Номаълум аёллар Истанбулда полиция маҳкамасига гранаталар билан ҳужум уюштиришди

Шахси номаълум 2 аёл Истанбул шаҳридаги Байрампошо туманида жойлашган полиция маҳкамасига гранаталар ва тўппончалар билан қуролланган ҳолда бостириб кирган. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берган.

Хабарда айтилишича, айни вақтда ҳужум қилувчилар бинолардан бирига ўрнашиб олган.

Уларни бартараф этиш учун амалиёт бошланган ва полициячилар улар жойлашган бинони қамал қилишга тайёрланмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш