Спорт | 00:37 / 03.03.2016
4790
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. "Пахтакор" меҳмонда "Ал Ҳилол"га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" учрашуви 4:1 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида ўнг қанотдан Шерзод Каримовнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага йўллади (0:1). Биринчи бўлимда бошқа голлар бўлмади.

56-дақиқада Абдуллоҳ Ал Зори боши билан урган гол билан ҳисобни тенглаштирди (1:1). Кейинги дақиқада яна ўша Абдуллоҳ Ал Зори чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига тўп узатди, Аднан Ораховац боши билан тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди (1:2).

 

61-дақиқада Холид Кааби шериги оширган тўпни жарима майдонига кириб бориб дарвозага йўллади (1:3). Орадан бироз ўтиб Холид Кааби Муҳаммад Ал Шлҳуб томонидан оширилган тўпни бўш дарвозага йўллаб дублга эришди (4:1).


ОЧЛ, 2-тур "С" гуруҳи
“АЛ ҲИЛОЛ” (Саудия Арабистони) - “ПАХТАКОР” (Ўзбекистон) - 4:1
Голлар: Игорь Сергеев 31, - 0:1. Абдуллоҳ Ал Зори 56, - 1:1. Аднан Ораховац 57 автогол, - 2:1. Холид Кааби 61, - 3:1. Холид Кааби 79, - 4:1.

"АЛ ҲИЛОЛ": 1.Холид Шарахили, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 3.Карлос Эдуардо (6.Муҳаммад Ал Қарни, 75), 4.Абдулла Ал Зори, 5.Аҳмад Шарахили, 9.Аилтон, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб, 11.Абдулазиз Ал Давсари (15.Носир Ал Шамрони, 58), 14.Сауд Карири, 23.Квак Таэ Хви, 25.Файсал Дарвиш (19.Холид Кааби, 46)

“ПАХТАКОР”: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 7.Азимжон Аҳмедов (5.Акбар Исматуллаев, 58), 8.Шерзодбек Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 19.Суҳроб Бердиев (9.Жалолиддин Машарипов, 64), 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (29.Владимир Козак, 71)