Жаҳон | 11:14 / 03.03.2016
4475
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия ва Қирғизистон ўртасидаги икки томон фуқароларининг ўз ҳудудларида бўлиш тартиби бўйича битимни ратификация қилиш борасидаги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин “Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Россия Федерацияси фуқароларининг Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиши, Қирғизистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиши борасидаги битимни ратификациялаш” тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Россия президенти сайтида маълум қилинган.

Федерал қонун 2016 йилнинг 19 февралида РФ Давлат Думасида қабул қилинган ва 2016 йилнинг 26 февралида Федерация Кенгашида тасдиқланган. Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида икки томон фуқароларининг ўз ҳудудларида бўлиши борасидаги ўзаро битим 2015 йилнинг 19 июнида тузилган.

Битимдан кўзда тутилган асосий мақсад икки томон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ва фуқароларнинг келиш ва кетишини тартибга солишдан иборат, дейилади президент маъмуриятининг давлат-юридик бўлими берган изоҳда.

rah
Тайёрлаган rah
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш