Спорт | 10:42 / 03.03.2016
2864
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда дзюдо бўйича Ўзбекистон биринчилиги бошланди

Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо кураши бўйича мамлакат чемпионати бошланди. Бу йилги мусобақада жами 392 нафар дзюдо устаси 14 вазн тоифасида ғолиблик учун беллашади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.

2 март куни мамлакат чемпионатининг биринчи куни юқори вазндаги эркаклар ва аёллар ўртасида мусобақалар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Беллашувлар якунига кўра, эркаклар ўртасида Шарофиддин Болтабоев (Қорақалпоғистон Республикаси, -81 кг.), Муҳаммадкарим Хуррамов (Самарқанд, -91 кг), Эркин Дониеров (Бухоро, -100 кг) ва Шуҳрат Тўрабоев (Тошкент) ўз вазнларида олтин медалга сазовор бўлишди.

Хотин-қизлар мусобақасида Муҳайё Ибрагимова (Хоразм) ва Умида Саидова (Навоий)га тенг келадиган рақиб топилмади.

Бугун эркаклар ўртасида – 60 кг, - 66 кг, - 73 кг, ва мутлоқ вазнда, аёллар ўртасида эса - 48 кг, - 52 кг, - 57 кг ва - 63 кг. вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Саралаш мусобақалари 10:00да, финал беллашувлари эса 17:00да бошланади.