Иқтисодиёт | 15:26 / 03.03.2016
3256
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла мамлакатдаги нон танқислиги сабаб 50 минг тонна дон сотиб олди

Венесуэла ҳукумати ички бозорда нон ва нон маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиб кетгани туфайли 50 минг тонна дон сотиб олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида 50 минг тонна дон сотиб олганимизни тасдиқлаймиз», — деб ёзди мамлакат озиқ-овқат вазири Родольфо Марко Торрес ўз твиттерида.

Маълум қилинишича, Венесуэлада нон танқислиги сўнгги пайтларда анча сезиларли равишда ортиб кетган. Бунга турли сабабларни кўрсатишмоқда. Масалан, мамлакатнинг айрим ҳудудларида нон ва нон маҳсулотларини сотишдаги чекловлар маҳсулотнинг нархини ошиб кетишига сабаб ҳам бўлган.

rah
Тайёрлаган rah
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш