Жаҳон | 14:33 / 04.03.2016
2253
2 дақиқада ўқилади

АҚШ қурғоқчилик бўлаётган Эфиопияга ёрдам бериш учун 500 миллион доллар ажратди

АҚШ сўнгги 50 йил ичида энг қаттиқ қурғоқчилик сабабли ижтимоий ҳалокатга юз тутаётган Эфиопияга ёрдам қилиш мақсадида 500 миллион доллар маблағ ажратди. Бу ҳақида АҚШ Халқаро ривожланиш бошқармаси раиси Гейл Смит журналистлар билан бўлган учрашувда хабар берди

“Ҳозирда Эфиопияда озиқ-овқатга 10 миллиондан ортиқроқ инсон муҳтождир, демак бу кўрсаткич мамлакат аҳолисининг 10 фоизини ташкил этади. БМТ ҳисобига кўра, уларга яқин уч ой ичида кўмак бериш учун
268 миллион доллар атрофида маблағ керак бўлади. Биз эса 500 миллион доллар ажратдик ва керак бўлса яна беришга тайёрмиз”, - дея таъкидлади Гейл Смит.

Шунингдек, у АҚШ Эфиопияга маҳаллий аҳоли билан биргаликда ҳодисани баҳолаш учун махсус экспертлар гуруҳини юборди. “Бу бизларга ижтимоий ҳалокат хавфига қарши қандай чора кўришимиз кераклигини яхшироқ англашимизга ёрдам беради”, - дейди ХРБ раиси. Унинг сўзларига кўра, одатда бу каби экспертлар гуруҳи табиий офат кузатилаётган ҳудудга “инқироз энг авжига” чиққанида юборилар эди. Аммо бу сафар Америка ҳукумати, БМТ йўналтирилган ташкилоти ва халқаро гуманитар ташкилотлар зарур чора-тадбирларни аввалроқ амалга оширишга қарор қилишди.