«Арсенал» дарвозабони Петр Чех 3-4 ҳафтага сафдан чиқди
Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Петр Чех жароҳати сабаб уч ёки тўрт ҳафтани майдон ташқарисида ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, Чехдан ташқари ҳимоячи Лоран Косьелнида ҳам кичик жароҳат бор. Иккала футболчи ҳам 29-турнинг «Тоттенҳэм»га қарши учрашувини ўтказиб юборадиган бўлди.
«Чехнинг мушак бўғимларида жиддий жароҳат бор эди. У «Суонси»га қарши ўйинда ҳам шу жароҳати билан ҳаракат қилди. Лекин у майдонга тушишга тайёрлигини билдирди. 33 ёшли футболчига ишондим, ахир у профессионал. Баъзида футболчиларда иштиёқ катталиги туфайли оғриқни сезмаслик ҳолати ҳам бўлади. Қолаверса март ойида футболчиларда аъло даражадаги спорт формаси бўлмайди», дея жамоа бош мураббийи Венгернинг сўзларини келтиради goal.com
Жорий мавсумда Чех 28та ўйинда иштирок этиб, дарвозасидан 28та гол қўйиб юборганди.