Жаҳон | 17:28 / 04.03.2016
7128
1 дақиқада ўқилади

Беларусда милиция ходими ёш ўсмирни машина уриб кетишидан ўз танаси билан ҳимоя қилиб қолди

Беларуснинг Витебск туманида милиция ходими Сергей Баталко ўз танаси билан катта йўлда ҳимоясиз қолиб кетган болани машина уриб кетишидан асраб қолди.

«Биринчи ва иккинчи йўлакдаги машиналар тўхташди, аммо трамвай йўли томондаги йўлакдан келаётган “Пежо” машинаси тўхтамади. Ҳайдовчи болани кўрмай қолди. Шу вазиятда ўша ерда эдим ва ҳимоясиз қолган болани ўз танам билан ҳимоя қилдим», — деди Баталко.