Жаҳон | 14:55 / 04.03.2016
3459
1 дақиқада ўқилади

Британиялик олимлар саратонни даволашда бурилиш ясалганини айтишмоқда

Янги даволаш усули клиник шароитда синаб кўрилмаган ва уни амалиётда қўллаш жуда қимматга айланиши мумкин.

Британиялик олимларнинг таъкидлашларича, улар инсон иммун тизимини саратонга қарши курашишга мажбурлаш йўлини топишган.

Даволашнинг ушбу янги усулининг моҳияти шундаки, инсон танасидаги саратон ўсимтаси ёки унинг бир қисми инсон организмининг иммун тизими томонидан “нишонга олинади”.

Бу каби ишлар илгари ҳам бўлганди. Ўшанда олимлар саратоннинг генетик қурилмасидаги заиф жойни топа олишмаган эди. Чамаси, бу сафар бунга эришилганга ўхшайди.