Спорт | 17:02 / 04.03.2016
3715
1 дақиқада ўқилади
Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилган мамлакат чемпионатида 392 дзюдочи 14 вазн тоифасида беллашди.
Эркаклар ўртасида қорақалпоғистонлик Шарофиддин Болтабоев, самарқандлик Муҳаммадкарим Хуррамов, бухоролик Эркин Дониёров, пойтахтлик Шуҳрат Тўрабоев, Абдужалил Юсупов, қашқадарёлик Муҳриддин Тиловов, Тошкент вилоятидан Мирзоҳид Фармонов ва хоразмлик Болтабой Болтаев ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Хотин-қизлар баҳсида хоразмлик Муҳайё Иброҳимова, навоийлик Умида Саидова, самарқандлик Нодира Гулова, Диёра Келдиёрова, пойтахтлик Омонгул Алланазарова ва хоразмлик Кумуш Розиқова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, деб хабар беради ЎзА.