Фан-техника | 16:14 / 04.03.2016
2416
1 дақиқада ўқилади
Energizer қайта ишланган AA ва AAA аккумуляторларини тақдим этди
Американинг Energizer компанияси қайта ишланган АА ва ААА ўлчамли аккумуляторларини тақдим этди. Компания вакилларининг қайд этишича, қувватланувчи блоклар ҳамда гибрид автомобилларидаги аккумуляторларда ишлатилган хомашёнинг 4 фоизигина кўрсатилган яроқ муддатига қадар ишлаб бера олиши маълум бўлган.
Машҳур ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, 4 фоизлик қувват бу ҳали бошланиши: Energizer компанияси келажакда, аниқроғи, 2025 йилда 40 фоиз кўрсаткичга эга қайта ишланган аккумуляторларни тақдим этишни режалаштирган.