Жаҳон | 23:11 / 04.03.2016
4479
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди

Европа Иттифоқи Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар рўйхатига 16 нафар жисмоний ва 12 нафар юридик шахсни қўшиб, уни кенгайтирди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи кенгаши баёнотида айтилмоқда. Санкциялар рўйхатига айнан кимлар киритилгани айтилмаган.

Таъкидланишича, санкциялар киритилиши ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатлар 5 мартда чоп этилади. Бу санкциялар Шимолий Кореянинг 2016 йил 2 мартдаги ядровий синовлари ва 7 февралдаги ракета учиришига жавоб тариқасида киритилмоқда.

Европа Иттифоқининг Шимолий Кореяга қарши санкциялари 2006 йил 22 декабрдан амал қилиб келади.

Санкциялар Шимолий Кореяга қурол-аслаҳа, ҳарбий технологиялар, икки мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган технология ва маҳсулотлар етказиб беришга тақиқловни ўз ичига олади.

КХДР БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкцияларини тан олмаслигини билдирди