Спорт | 08:52 / 04.03.2016
3897
2 дақиқада ўқилади

Кака: «Месси – даҳо, Роналду эса – замонавий футбол иконаси»

Айни вақтда МЛС чемпионтати иштирокчиси бўлган «Орландо Сити» сафида ўйнаётган футболчи Кака «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда «Барселона» аъзоси Лионель Мессининг жаҳон футболидаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.

«Месси – даҳо, Роналду эса – ўз замонасида футбол маъбудига айланди.

Роналду – жуда кучли футболчи, тўп билан икки оёғида ҳам яхши муомила қила олади ва бошида яхши ўйнайди. Унинг камчилиги деярли йўқ ва шу туфайли у ўзида замонавий футболнинг барча жиҳатларини мужассам этган дейиш мумкин.

Улар футбол тарихида ўз ўринларига эга бўлишганига шубҳа йўқ. Улар икки буюк спортчилардир.

Менинг «Реал»да ўтказган кунларимми? Мадридга келиб, фаолиятимда пасайиш бўлган деган фикрда эмасман. Ҳа, менинг «Милан»даги ҳолатим бошқачароқ эди, аммо мен «Реал»да ўтказилган 4 мавсумда 120 ўйинда иштирок этиб 29та гол урганман ва 3та соврин ютганман.

Мадридда мен жароҳат туфайли ва мураббийларнинг қарорлари туфайли доимий ўйин амалиётига эга бўлмаганман. Лекин бу жамоага ўтиш катта хато бўлгани ҳақидаги фикрдан йироқман. Мен 4 йил «Реал»да ўйнаганман дея фахр билан гапиришим мумкин», – дея Каканинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри Le Buteur сайтига асосланган ҳолда.