Жамият | 16:50 / 04.03.2016
4486
1 дақиқада ўқилади

Mail.Ru Group дастурчи-ходимларининг оналарини сирли равишда компания офисига олиб келди

8 март арафасида Mail.Ru Group бир неча дастурчиларига камера олдида ўз оналарини табриклаш ва ҳаёт йўлларида оналарининг тутган ўрни ҳақида гапириб беришни таклиф қилишди.

Mail.Ru Groupнинг ишонтиришича, иштрокчилар уларнинг оналарини Новосибирскдан Минскгача бўлган турли шаҳарлардан Москвага улардан сир тутган ҳолда олиб келинганини билмаганлар.

Red Keds агентлиги ва Fresh Production компанияси лойиҳани амалга оширган ва суратга олган.
Mail.Ru Group бош директори ўринбосари Дмитрий Сергеевнинг айтишича, дастурчилар – “камгап ва камсуқум одамлар”, бироқ ҳатто улар ҳам ўз оналари ҳақида “очиқ-ойдин ва таъсирли” сўзлаганлар.