Жаҳон | 09:46 / 04.03.2016
2516
1 дақиқада ўқилади

Мугабе Зимбабве олмос саноатининг миллийлаштирилишини эълон қилди

Зимбабве президенти Роберт Мугабе мамлакатдаги барча олмос қазиб олиш саноати давлат назоратига қўйилиши кераклигини эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Мугабенинг таъкидлашича, мавжуд олмос олувчилар Зимбабвенинг бойлигини таламоқдалар, шунинг учун давлат олмос қазиб олишга монополияга эга бўлиши лозим.

"Бундан буён давлат мамлакатнинг барча олмосларига эгалик қилади ", деб айтди Мугабе маҳаллий ZBC TV телеканали эфирида.

Таъкидланишича, Зимбабве олмос ишлаб чиқарувчи дунёдаги 8-рақамли давлат ҳисобланади.