Жаҳон | 07:38 / 04.03.2016
4910
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда энг қимматбаҳо метро станцияси очилди

Нью-Йоркда энг қимматбаҳо метро станцияси очилди. Метронинг 11 та линияси ва Нью-Жерси штати темир йўл тармоғини боғловчи станция қурилиши шаҳар маъмуриятига деярли 4 млрд долларга айланди ва 12 йил давомида қурилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Станция 2001 йилдаги терактда вайрон бўлган Жаҳон савдо маркази минораларининг ўрнига қурилаётган бинолар тагида қурилган. 

Станция устини пўлат қовурғалар билан ёпишга қарор қилинди, улар қуш қанотларини эслатиб юборади. Станциядан ҳар куни 200 минггача одам ҳаракатланиши тахмин қилинмоқда.