Жамият | 00:10 / 04.03.2016
5035
2 дақиқада ўқилади

Рассом Ван Гогнинг катта ёшдаги ягона фотоси топилгани айтилмоқда

Италиялик санъатшунос Антонио Де Робертис рассом Винсент Ван Гогнинг катта ёшдаги ягона фотосуратини топишга муваффақ бўлганини таъкидламоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Гап 19-асрнинг охирида Париждаги Жюлиан академиясида олинган сурат ҳақида кетмоқда. Фотода 34 нафар эркакни, жумладан Поля Гоген ва Эдуар Вюйарани кўриш мумкин. Де Робертиснинг айтишича, суратда эҳтимол Ван Гог ҳам бор бўлиши мумкин.

Айни вақтда бу фотосурат Париждаги санъатлар тарихи миллий институтига тегишли.

Газетанинг таъкидлашича, аввалроқ ҳам Ван Гогнинг сурати деб эҳтимол қилинган суратлар топилган, бироқ Ван Гог бўйича етакчи экспертлардан бири ҳисоблануви Де Робертис айнан у айтаётган суратнинг энг ишончлилигини таъкидламоқда. Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳозиргача Ван Гогнинг фақатгина 13 ва 19 ёшда тушган суратлари маълум бўлган.

Нашрнинг қўшимча қилишича, 34 кишининг сурати улар бир-бирлари билан таниш бўлган-бўлмагани, барчаси рассом бўлган-бўлмагани ҳамда уларнинг барчаси нима учун битта суратда тушгани каби баъзи саволларни туғдирмоқда.

Винсент Ван Гог машҳур голландиялик рассом бўлиб, 1853 йилда туғилган.