«Реал» Аллегрига 3 йиллик шартнома ва йилига 7 млн евродан иборат маош таклиф қилмоқчи
«Реал» раҳбарияти бош мураббийликка айни вақтда «Ювентус»да ишлаётган Массимилиано Аллегрини олиб келишни режалаштирмоқда.
Football Italia нашрининг La Gazzetta dello Sport газетасига асосланиб хабар беришича, мадридликлар клуби ушбу 48 ёшли мутахассис билан туринликларнинг ЕЧЛ нимчорак финалида «Бавария»га қарши ўйинидан кейин музокара бошламоқчи.
«Реал» Аллегри учун йилига 7 миллион евро тўлашни назарда тутадиган 3 йиллик шартнома тайёрламоқда.
Қайд этиш керакки, кеча «Ювентус» Аллегри билан шартномани узайтириш ва унинг йиллик маошини 2 баравар ошириш (2,4 миллион евродан 4,7 миллион еврогача) режасида экани хабар қилинганди.
Бундан ташқари, «Реал» Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ва Йоахим Лев (Германия терма жамоаси) номзодларига ҳам қизиқиш билдирмоқда.
ОАВ: Перес Зиданнинг ўрнига кимни олиб келишни ҳал қилди
Аллегри «Ювентус» билан шартномасини 2019 йилгача узайтиради