Жамият | 14:03 / 04.03.2016
3090
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда бировнинг уйини ўмарган шахс қўлга тушди
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқаро тунда уйининг деразасини бузиб кириб, ётоқхонасидан 26 турдаги заргарлик буюмлари ва 8000 АҚШ долларини ўмариб чиқиб кетишгани ҳақида ИИБга хабар қилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, жиноятни мазкур туманда истиқомат қилувчи шахс амалга оширгани аниқланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақида “Постда” нашри хабар берди.