Фан-техника | 17:02 / 04.03.2016
4342
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi Mi 4S савдонинг биринчи кунларидаёқ 200 мингдан кўп миқдорда сотилди

Xiaomi Mi 4S смартфонининг анонси шу йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган бўлса, бу хафтанинг ўзида эса Хитой бозорларида сотувга чиқди. Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, биринчи куннинг ўзидаёқ 200 мингдан зиёд Mi 4S смартфони сотилган.

Ишлаб чиқарувчининг ўзи биринчи кунги сотувлари ҳақидаги маълумотни эълон қилгани йўқ. Лекин маҳаллий улгуржи сотувчи Suning биринчи кун 110 минг қурилма, ундай 50 935 таси онлайн-магазин орқали, 64 853 таси эса улгуржи савдо дўконларида сотилганлиги ҳақида хабар берган. Suning дўконлари Mi 4S смартфонининг Хитойдаги ягона тарқатувчиси эмаслигини ҳисобга олсак, юқоридаги рақамлар ҳақиқатга яқин кўринади.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi 4S олдинги Mi 4 моделининг замонавийлаштирилган вакили ҳисобланади. Бу смартфон ўз ичига 5-дюймлик Full HD IPS-дисплей, олти ядролик 64-бит Qualcomm Snapdragon 808 процессори, 3 Гбайт оператив хотира, Adreno 418 график чипи, 64 Гбайт доимий хотира, microSD слоти, 13-Мп асосий ва 5-Мп олд камералари, Wi-Fi, Bluetooth, USB Type-C, LTE-A коммуникацион модулларидан ташкил топган. Хитойда қурилма қора, оқ, олтин ва пушт рангларда 260 доллар нархи остида сотувга чиқарилган.