Спорт | 12:56 / 05.03.2016
5647
1 дақиқада ўқилади

“Ливерпуль” футболчиси пенальти тепиш пайтида жароҳат олди

“Ливерпул”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Лукас Лейва Англия кубоги доирасида ўтказилган “Манчестер Сити”га қарши ўйин вақтида ўн бир метрлик жарима тўпини тепиш жараёнида жароҳат олди. Бу ҳақда Bleacher Report хабар бермоқда.

“Барчаси биз ўйлагандан кўра жиддийроқ экан. Илгари бунга ўхшаш вазиятни сира кўрмаган ва эшитмаган эканман”, — деди жамоа бош мураббийи Юрген Клопп. Унинг аниқлик киритишича, футболчининг сон мушаклари зарар кўрган.

Воқеа учрашув тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилиб берадиган вақтда содир бўлган. Бразилиялик ўн бир метрли жарима тўпини муваффақиятли амалга ошира олмаган. 29 ёшли футболчининг соғайиши учун 4-5 ҳафта вақт кетиши билдирилмоқда.