АҚШда пўчоғидан тозаланган апельсин сотуви твитлар туфайли тўхтатилди
Твиттер ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларини АҚШдаги Whole Foods дўконлар тармоғида пўчоғидан тозаланган ҳамда пластик ўрамларга жойлаштирилган апельсин меваси ғазабга солди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Натижада дўкондан бир неча соатлардан сўнг, ушбу маҳсулот олиб ташланган. Меваларнинг тахминан 450 грамми 5,99 доллардан сотилган.
«Биз шунча пластик сарфламаслигимиз учун фақат табиатгина бу апельсинларни қандай ўрашни ўргатиши мумкин», — деб ёзди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири ва фикрига дўкондан туширган суратни илова қилди.
Унга 70 мингдан зиёд фойдаланувчи изоҳ қолдирди. Компания бунга жавобан бундан бёғига апельсинлар ўзларининг “табиий ўрам”ларида сотилишини айтиб ўтган.
If only nature would find a way to cover these oranges so we didn't need to waste so much plastic on them. pic.twitter.com/00YECaHB4D
— Nathalie Gordon (@awlilnatty) 3 марта 2016 г.