Иқтисодиёт | 00:15 / 05.03.2016
4148
1 дақиқада ўқилади

БАА Эронга 3 миллиард доллар музлатилган қарзини қайтарди

БАА Эронга 3 миллиард доллар миқдоридаги музлатилган нефт қарзларини тўлади. Бу ҳақда “Вести Экономика” нашри Эрон Марказий банкининг раҳбари Валиуллоҳ Саифга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

“БААнинг миллий нефть компанияси ҳозирча қарзининг 50 фоизи – 3 миллиард долларга яқин маблағни қайтарди, қолган қисмини эса секин-асталик билан қайтариб оламиз”, - дея қайд этди Саиф.

МБ раҳбари, шунингдек, Европа компаниялари нефт қарзларини Италиядаги бошқарувчилар ҳисобига ўтказишни бошлаганини таъкидлади. Эрон олинган санкциялар билан бирга 32,6 миллиард доллар ҳисобидаги аввал музлатилган активларни қайтириб олиши керак.

Аввалроқ, Shana агентлиги Эронга Royal Dutch Shellдан пул тушаётгани ҳақида хабар берганди. Улкан инглиз-голланд нефть-газ компанияси Эронга санкциялар киритилгунга қадар тўлай олмаган қарзларини қайтаришни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Shell Эрондан 2,3 миллиард доллар қарздор.