Спорт | 06:50 / 05.03.2016
5012
1 дақиқада ўқилади

Фабио Капелло: "Роналдунинг гапига қўшилиш мумкин – "Реал"да баъзи футболчилар бўлмаслиги керак"

Мадриднинг "Реал" клуби ва Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, италиялик мутахассис Фабио Капелло қироллик клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Реал" футболчилари ҳақида айтган сўзлари борасида қисман ҳақлигини тан олди.

"Эҳтимол биз Криштианунинг гапига қўшилиб, "Реал"да баъзи футболчилар бўлмаслиги кераклигини тан олишимиз керак бўлади. Бироқ шу билан бирга Криштианунинг ўзи ҳам "Атлетико"га қарши учрашувда иккита яхши имкониятни қўлдан чиқарди, бундай баёнотлар қилишдан аввал ўзига боқиш керак", деб айтди Капелло.

Роналду "Атлетико"га қарши учрашувдан кейин "Агар "Реал"нинг барча футболчилари менинг даражамда ўйнаганда, биз биринчи бўлардик", деб айтганди.