"Ўзбектелеком" 2021 йилгача Wi-Fi тармоғини кенгайтириш учун 105 млн доллар сарфлайди
Ўзбекистоннинг миллий алоқа оператори "Ўзбектелеком" АК 2021 йилгача Wi-Fi технологияси негизида интернетга симсиз абонент киришни кенгайтириш учун 105 млн долларга яқин маблағ сарфлайди, деб хабар берди компания вакили РИА “Новости” ахборот агентлигига.
Лойиҳада Ўзбекистон бўйлаб 300 та тарихий ва маданий мерос объектида ҳамда жамоат ва сайёҳлик фаол бўлган жойларда умумий қуввати 1 млн портни ташкил қилувчи Wi-Fi тармоғини яратиш кўзда тутилган. Лойиҳа ўзбекистонлик ва хорижий кредиторлар томонидан молиялаштирилади.
"Ўзбектелеком" 2015 йил майида Ўзбекистондаги 27 та сайёҳлик объектида Wi-Fi технологиясини ишга туширди. Лойиҳа Ўзбекистоннинг 4 вилояти – Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларини қамраб олди. Миллий оператор маълумотларига кўра, Wi-Fi тармоғидаги интернетга кириш тезлиги 4 Мбит/сониягачани ташкил қилади.