Сурия мухолифати янги конституцияни ишлаб чиқиш учун гуруҳ яратишга чақирди
Сурия мухолифати, қуролланган тузилмалар ва диний ташкилотлар вакиллари Хмеймимда ярашиш бўйича марказда ўтказилган учрашувда Суриянинг янги конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ташаббус гуруҳини яратиш зарурлигини айтдилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Учрашув иштирокчилари лойиҳа ишлаб чиқилгандан кейин умумхалқ муҳокамасига таклиф қилинади.
"Бунинг учун барча кучлар, барча дала қўмондонлари ва муфтийларни жалб қилиш керак. Террорчилардан ташқари барчани, уларга Сурия ерида жой йўқ", деб айтди "Демократик Сурия учун" жамияти аъзоси Мейс Крейди.
Унинг айтишича, янги конституция ва демократик сайловлар Сурия халқининг ҳукуматга ишончини шакллантиришга ёрдам беради.
"Бизнинг фикримизча, янги конституция Сурия халқининг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир ва биз ислоҳотларни ундан бошлашимиз мумкин", деб айтди учрашувнинг бошқа иштирокчиси.