Спорт | 00:53 / 05.03.2016
2533
1 дақиқада ўқилади

Теодор Теодоридис УЕФАнинг вақтинчалик бош котиби этиб тайинланди

Теодор Теодоридис УЕФА бош котиби вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. Тегишли қарор УЕФАнинг ижроия қўмитасида қабул қилинди.

Аввалроқ УЕФА Теодоридисни ташкилот бош котиби лавозимига таклиф қилганди. Бунгача 50 ёшли грек УЕФА бош котиби ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган эди. Унинг номзоди май ойида ўтказиладиган УЕФА конгрессида тасдиқланиши керак.

Теодоридис ташкилотда 2008 йилдан ишлаб келади ҳамда асосан Европа давлатларининг миллий футбол уюшмалари билан ҳамкорлик билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, УЕФАнинг эндиликда собиқ бош котиби Жанни Инфантино ФИФАнинг янги президенти этиб сайланганди.