Жаҳон | 19:03 / 05.03.2016
3451
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири Эрон билан ўртадаги адоватни кўтаришга чақирди

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли ўртадаги адоватни кўтариш учун бундан буёғи Туркия ва Эрон ягона нуқтаи назар остида ишлаши кераклигини билдириб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда. У бу ҳақда Теҳронга қилган ташрифи чоғида айтиб ўтган.

Эрон Сурия президенти Башар Асаднинг энг кучли тарафдорларидан бўлиб, Туркия эса, аксинча, унга қарши ҳисобланади.

Довудўғли Ғарбнинг Эрондан санкцияларни олиб ташлаши икки мамлакат ўртасидаги савдони йилига 30 млрд долларгача ошириш имконини беришини айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш