Жаҳон | 08:56 / 05.03.2016
2361
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла АҚШ билан муносабатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш истагини билдирди

Венесуэла ташқи ишлар вазири Дельси Родригес Венесуэла ҳукумати АҚШ билан муносабатларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш қарорини қабул қилганини айтди, деб хабар бермоқда Telesur нашри.

Таъкидланишича, бунга АҚШнинг Венесуэланинг 56 нафар юқори лавозимдаги амалдорларига нисбатан "зўравонликни тарғиб қилиш" туфайли киритилган санкцияларнинг бир йилга узайтирилиши сабаб бўлган.

Родригес Оқ уйнинг санкцияларни узайтириш ҳақидаги қарори БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқни бузиши айтилган баёнотни ўқиб эшиттирди.

Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Барак Обамага санкцияларни бекор қилиш илтимоси билан мурожаат қилганди.