Жаҳон | 15:23 / 05.03.2016
3699
1 дақиқада ўқилади
Хакерлар Металлинвестбанкдан 677 млн рубль миқдорида пул ўғирлашди
Металлинвестбанк номаълум хакерлар ҳужумига учради ва натижада ўз ғазнасидаги 677 млн рублдан маҳрум бўлди. Банк раҳбарияти полицияга мурожаат қилган. Бу ҳақда РИА «Новости» ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига асосланиб хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, февраль ойи якунида банкка 677 млн рубль пул олиб келинган. Дасталбки маълумотларга кўра, хакерлар ўчириб ташланган тизимга киришган ва бир неча шахслар номига пул ўтказмаларини амалга оширишган.
Полиция матбуот хизматида банк раҳбарияти уларга мурожаат этганлигини тасдиқлади. Бўлган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.