Жамият | 11:45 / 05.03.2016
3510
1 дақиқада ўқилади
Хитой кейинги беш йил ичида гендер номутаносибликни камайтиришни мўлжалламоқда
2020 йилга келиб Хитой аҳолиси 1,42 млрд кишига етади, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги.
Бу ҳақида 2016 йилдан 2020 йилгача мамлакатни ривожлантиришнинг янги беш йиллиги доирасида тақдим этилган.
ХХР миллий статистика бюроси маълумотига кўра, 2015 йилнинг охирида мамлакат аҳолиси 1,37462 млрд кишини ташкил этган.
Режада ҳукумат ҳар бир оилага икки нафардан фарзанд кўриш чора-тадбирини ҳаётга тўла татбиқ этишни ҳамда гендер номутаносибликни камайтиришни мўлжалламоқда.