Жаҳон | 11:30 / 05.03.2016
2202
1 дақиқада ўқилади

Хитой миллий киберхавфсизлик тизимини мукаммаллаштиришни режалаштирмоқда

Хитой киберхавфсизлик халқаро қоидаларига ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашга қўшилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради «Синьхуа».

Ушбу чора-тадбир 2016 йилдан 2020 йилгача мамлакатни ривожлантиришнинг янги беш йиллиги доирасида тақдим этилган.
Маълум қилишларича, мамлакат миллий кибер бошқарув тизимини диққат билан кузатиб боради. 13-беш йиллик режасига кўра, миллий хавфсизлик мониторинги янада мустаҳкамланади.

Умуман олганда, Хитой Халқ Республикаси келгуси 13-беш йилликда ҳукумат бошқарувининг турли соҳаларини, жумладан, иқтисод, жамият, ресурслар ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришни мақсад қилган.