Иқтисодиёт | 07:06 / 05.03.2016
3427
1 дақиқада ўқилади
"Яндекс.Маркет" алоҳида компания бўлиб ажраб чиқди
"Яндекс" компанияси раҳбарияти маҳсулотлар агрегатори "Яндекс.Маркет"ни алоҳида компания сифатида ажратиб чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, янги компаниянинг раҳбари этиб Павел Алёшин тайинланган.
"Яндекс"нинг 2015 йил натижаларига кўра даромади 59,8 млрд рублни ташкил қилган, бу 2014 йилдаги даромаддан 18 фоиз кўпроқ бўлган. 20 мингга яқин интернет-дўкон "Яндекс.Маркет"нинг ҳамкори ҳисобланади, унинг бир ойдаги аудиторияси 20 млн дан кўпроқ кишини ташкил қилади.