Жамият | 18:56 / 05.03.2016
14342
1 дақиқада ўқилади
Зебо Наврўзова байрамга Шоҳруххондан қандай совға кутаётганини айтди
Кинорежиссёр, актриса Зебо Наврўзова ўғли хонанда Шоҳруххондан 8 март байрамига қандай совға кутиши ҳақида гапирди.
“Даракчи” нашрига берган интервьюсида “Бу йилги байрамда Шоҳруххондан катта совға кутаяпман. У менинг узоқ йиллик орзуимни амалга оширишини истайман. Агар у “Онажон, ниҳоят сизга келин топдим”, деса, байрамда мендан бахтли инсон бўлмасди”, деб гапирган.
Эслатиб ўтамиз, 23-26 май кунлари Шоҳруххоннинг “Юлдузлар” номли концерт дастури бўлиб ўтади.