Америкалик ака-ука лотерея ўйинида энг катта ва энг кичик жекпотларни ютиб олишди
АҚШнинг Пенсильвания штатида судьялик қилувчи 67 ёшли Жеймс Стоклас лотереядан 291,4 миллион доллар ютиб олди. Худди шу ўйинда унинг туғишган укаси Боб ҳам ютуққа эришган, фақат унинг ютуғи камтаргина – етти доллар.
Жеймс Powerball лотореясини Флоридада дўстлари билан дам олаётганда сотиб олган. 4 март куни эрталаб у рақамларни кўриб, ғолиб бўлганини англаган. “Мен қувончдан чинқириб юбордим ва ресторандаги барча хўрандаларни нонушта билан сийладим”, -деди у.
"Ўз ютуғини у бирга чипта сотиб олган икки оғайниси билан бўлишмоқчи. Жеймс ютуқ пулларини маълум вақт давомида бўлиб-бўлиб эмас, бирдан олишга қарор қилгани учун, лотерея ўйини қоидалари бўйича ютуқ миқдори 191 миллионга камайган. Солиқларни айириб ташланса, уч дўстга 40 миллион доллардан насиб этади", деб хабар беради NBC News.
Ака-укаларнинг ютуқ миқдоридаги фарқлар ер билан осмонча бўлса ҳам лотерея ташкилотчилари уларнинг иккиси учун ҳам катталаштирилган чек нусхаларини тайёрлашди.
Жеймс бошига бахт қуши қўнган бўлса ҳам ўз ишидан кетмаслигини маълум қилган.