Жаҳон | 20:25 / 06.03.2016
3343
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Савдо палатаси бошлиғи Европа Иттифоқи ҳақидаги сўзлари учун ўз лавозимидан четлатилди

Умумбритан савдо палатасининг бош директори Жон Лонгуорт Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишининг фойдалилиги ҳақидаги айтган сўзлари учун вақтинчалик ўз лавозимидан четлатилди.

Лонгуорт савдо палатасининг ҳар йиллик анжуманидаги нутқида Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан ташқаридаги узоқ муддатли истиқболлари унинг иттифоқ таркибида қолишидагидан кўра ёрқинроқ кўринади, деб айтди.

Унинг айтишича, Британия иқтисодиётидаги ишлар мамлакат Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин анча яхши боради. 

Британия Савдо палатаси ташкилот сифатида Европа Иттифоқидаги аъзолик бўйича баҳсдан четда қолишини айтган ва 23 июнда бу борада ўтадиган референдумда у ёки бу томонни қўллаб-қувватлаш бўйича кампания олиб бормайди, чунки палата аъзоларининг бу масала бўйича фикрлари анча тарқоқлашган.

Financial Times маълумотларига кўра, палата директорлар кенгаши Лонгуорт ва уюшманинг ўзагча фикрга эга аъзолари билан фикрлардаги тарқоқликни ҳал қилиш бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказган.

Натижада Лонгуорт ташликотнинг Европа Иттифоқидан чиқиш масаласида бетарафликка амал қилиш бўйича тутган позициясига зид бўлган ҳаракати туфайли ўз лавозимидан вақтинчалик четлатилгани эълон қилинди.