Эронлик миллиардер порахўрлиги учун ўлимга маҳкум этилди
Эронлик миллиардер Бабак Занжоний коррупция ва жамғармалар маблағини талон-тарож қилишда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм этилди.
"Бабак Занжоний – Туркия, БАА ва Малайзияда активларга эгалик қилувчи Sorinet Group корпорацияси раҳбари бўлиб, 2013 йилнинг 30 декабрида фирибгарлик ҳамда коррупция орқали давлатга зиён етказиш айби билан қамоққа олинган. Уни санкцияларни айланиб ўтган ҳолда сотилган нефть маблағларини сотишдан тушган маблағларни ўзлаштиришда айблашган эди", деб хабар беради ИРНА агентлиги.
Эрон миллий нефть компанияси (ЭМНК) миллиардерга 2 миллиард долларлик нефть сотиш ҳақида кўрсатма берган. Шу ўринда ЭМНК раҳбарияти санкция ва қонунларни бузишда Занжонийни олинган маблағларни қайтаришга молиявий кафолат беришини сўрашмаган.
Миллиардер ҳозирда Теҳрондаги “Эвин” қамоқхонасида сақланмоқда.
2012 йилда АҚШ ва Европа Иттифоқи Занжонийни Эрон нефти ва банклари сектори фаолиятини чекловчи санкцияларни айланиб ўтган ҳолда савдо қилувчи сифатида қора рўйхатга киритган.
2014 йили Эрон президенти Ҳасан Руҳоний санкцияларни айланиб ўтган ҳолда сотилган нефть маблағларини сотишдан тушган маблағларни ўзлаштириш бўйича суриштирув-тергов ҳаракатларини бошлаш хусусида кўрсатма берган.