Жаҳон | 16:58 / 06.03.2016
2343
1 дақиқада ўқилади
Ироқнинг Бобил вилоятида амалга оширилган теракт 35 кишининг ҳаётига зомин бўлди
6 март куни Ироқнинг Бобил вилоятидаги туманлардан бирида юз берган теракт туфайли камида 35 киши қурбон бўлган. Шунингдек, 30дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда полициядаги манбасига асосланган ҳолда Alsumaria телеканалида хабар берилган.
"Ироқ шимолидаги Бобил вилояти ҳудудида юк машинасига ўрнатилган бомба портлаши туфайли 35 киши ҳалок бўлди ва 34 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага келтирилди", дейилади хабарда.
Ироқ ОАВида таъкидланишича, портлаган юк машинаси рулида террорчи-ҳудкуш ўтирган.
Бу портлаш пойтахт Бағдод шаҳридан 100 км масофада, Ҳилла шаҳрига кираверишдаги назорат пункти олдида содир этилган.