Жаҳон | 14:50 / 06.03.2016
3367
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва АҚШ энг йирик ҳарбий ўқув машғулотларига тайёрланмоқда

Шимолий Кореяни келгусида фитна ҳаракатларидан тийилишга чақириш мақсадида Жанубий Корея ва АҚШ яқин кунларда йирик ҳарбий ҳамкорлик ўқув амалиётларини ўтказишни бошлайди.

Ўқув машғулотлари 7 март куни бошланиб, 30 апрелга қадар давом этади.

Жанубий Корея мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, унда 300 минг нафар жанубий кореялик, 15 минг америкалик ҳарбий хизматчилар иштрок этади.