Жаҳон | 21:35 / 06.03.2016
6287
1 дақиқада ўқилади

"Жибҳад ан-Нусра" жангарилари Туркия ҳудудини ўққа тутди

Сурияда қарама-қарши томонларни яраштириш Россия маркази бошлиғи Сергей Кураленконинг маълум қилишича, Суриядаги "Жибҳад ан-Нусра" жангарилари 6 мартда бир неча бор Туркиянинг Метишли аҳоли пунктини миномётлардан ўққа тутган. Жангарилар шу тариқа турк ҳарбийлари томонидан жавоб ўт очишни ва Сурия ҳудудига қўшинларнинг олиб кирилишини келтириб чиқармоқчи бўлган. 

Кураленконинг таъкидлашича, бу ярашув жараёнининг муқаррар барбод бўлишига олиб келади. 

Кураленконинг айтишича, Туркиянинг Нусайбин аҳоли пунктида ИШИДнинг бир нечта қуролланган тузилмалари жойлашган бўлиб, террорчилар Суриядаги курдлар яшайдиган Қамишли аҳоли пунктига ҳужум қилишни режалаштирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш